Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида томорқа ва уй хўжаликлари тадбиркорлигини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда
2024-04-17 22:58:22 342
Томорқа ва уй хўжалигидан омилкорлик билан фойдаланиш рўзғорга барака, ҳамёнга эса даромад келтириши бугун ҳеч кимга сир бўлмай қолди.
Ўзбекистон туманида яшовчи кўплаб аҳоли вакиллари мазкур имкониятдан унумли фойдаланмоқда.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун "Яйпан Гузар" маҳалласида бўлиб, ўз томорқасидан муносиб даромад олаётган ана шундай оилалардан бири, Бўриевлар хонадонидаги фаолият билан танишди.
Хонадон эгалари қарийб 6 сотихдан иборат томорқасида 2 та иссиқхона ташкил этиб, кўп йилдан буён озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириб келмоқда. Маълум қилинишича, томорқа ер эгалари бир йилда камида икки марта ҳосил олиш имкониятини қўлдан бой беришмаган. Ўтган йилдан гидропоника усулида қулупнай етиштириш ҳам йўлга қўйилди. Ҳосилдорлиги юқори бўлган Корея нави қулупнайлари январ ойидан буён халқимиз дастурхонига мунтазам етказиб берилмоқда.
“Аввал уй шароитида қўзиқорин ҳам етиштирдик. Томорқада бодринг, булғор қалампири ҳам ўстириб келмоқдамиз. Шукр, мавжуд имкониятдан муносиб даромад олишни уддалаяпмиз”, дейди хонадон соҳиби Акмалжон Бўриев.
Яқин кунларда хонадонда 25 бошгача қўй ва 150 тагача парранда боқиш учун ҳам муносиб шароит яратилди.
Туман раҳбари маҳалла масъулларига қут-барака манбаи бўлмиш томорқа ва уй хўжалигидан самарали фойдаланиш, даромад топиб, оила фаровонлигини таъминлаш бўйича кенг аҳоли аҳоли ўртасида тарғибот ишларини кучайтириш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берди.