Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида ипак қурти боқишга киришилди
2024-04-16 15:41:12 444
Пиллачилик қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан. Шу кунларда Ўзбекистон туманида ипак қурти уруғи тарқатилиб, унинг парвариши бошлаб юборилди.
Жорий мавсумда туманда фермер хўжаликлари хамда касаначилар томонидан 3 минг 652 қути ипак қурти парвариш қилиниб, 219 тоннадан зиёд кумуш тола йиғиб олиш режалаштирилган.
Ипак қурти парвариши учун туман бўйлаб 1 минг 910 дан ортиқ ипак қурти боқувчи оилалар хамда 150 дан зиёд фермер хўжаликлари билан ички шартномалар тузилган. Айни вақтда фермер хўжаликлари ва касаначи оилаларга ипак қурти уруғи тарқатиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев сектор раҳбарлари билан биргаликда “Яйпан агро пилла” МЧЖ агрономи, кўп йиллик тажрибали пиллакор Мастурахон Самақова хонадонида бўлиб, ана шу жараёнларни кўздан кечирди.
Қайд этилишича, жорий мавсумда туманда келгуси йил ҳосили учун 100 қути элита уруғлари ҳам тайёрланди ва улар ҳам парваришлаш учун илғор пиллакорларга тарқатилмоқда.
Йиғилганлар хонадон бекаси, моҳир пиллакорнинг иш тажрибалари билан танишдилар. Таъкидланишича, айни мавсумда мазкур хонадонда Вьетнам усулида 50 қути ипак қуртини 3 ёшгача парваришлаб, кейинчалик касаначиларга тарқатиб бериш мақсад қилинган.
Учрашувда пиллачилик корхонаси масъуллари, нуронийлар ва илғор пиллакорлар билан соҳа ривожига оид шу каби таклиф ва ташаббуслар ҳақида ўртоқлашилди. Ҳосилга барака тилаб, дуо қилинди.