Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Нурсухдаги сайёр қабулда “Қақир2” маҳалласи инфратузилмасини яхшилашга оид чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди

×

 2024-04-06 18:26:07    716

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирокида аҳоли мурожаатларини ўрганиш бўйича навбатдаги сайёр қабули бугун “Нурсух” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Қақир2” манзилида бўлиб ўтди. Туман ҳокими ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари жалб этилган қабулда айни маҳалла инфратузилмасини яхшилашга оид масалалар муҳокама этилди. 

Маҳалла аҳлининг ҳудудда электр, ичимлик суви таъминоти ва йўл инфратузилмасини яхшилашга оид билдирган мурожаатларига асосан кўп йилдан буён мавжуд мазкур муаммоларни ҳал этиш юзасидан аниқ чоралар белгилаб олинди. Эътиборлиси, муаммоларни бартараф этишга қаратилган амалий жараёнлар кейинги қолдирилмади. Хусусан, маҳаллага дастлабки босқичда 30 та янги таянч устунлари келтириб, туман энергетиклари томонидан уларни кўчаларга ўрнатиш ишлари бошланди. 

Шу кунги қабулда нурсухликлар билан биргаликда туманнинг бошқа ҳудудларидан ҳам ташриф буюрган фуқароларнинг коммунал соҳа, бандликни таъминлаш, моддий ёрдам, соғликни тиклаш, кадастр ва тадбиркорликни ривожлантириш каби йигирмадан зиёд мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

Таъкидланганидек, мурожаатларнинг баъзиларига шу куни ижобий ечим топилган бўлса, бажарилиши муддат талаб этадиган масалалар юзасидан бириктирилган масъуллар томонидан қабулдан сўнг ўрганишлар ўтказилиши белгиланди.

Қонуний ечимга эга бўлмаган ва низоли масалалар юзасидан соҳа мутасаддилари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди.

Ҳар бир мурожаат ижроси юзасидан муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.