Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 67 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Нурсухда томорқачилик тобора ривожланмоқда

×

 2024-04-05 17:55:24    447

PDF yuklash
Chop etish


Юртимиз иқлими деҳқончилик учун ғоятда қулай. Ҳар бир қарич ердан йил давомида бир неча маротаба ҳосил олиш мумкин. Кафтдек томорқадан самарали фойдаланиб, муносиб даромадли бўлиш учун эса кишидан кўп нарса талаб этилмайди, ерга чин меҳр ва бироз қунт кифоя.

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун Нурсух маҳалласида бўлиб, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича ташкилланган ишлар билан танишди. 

3 минг 800 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган маҳалла фуқаролар йиғинида бугунги кунда 90 гектар томорқа майдонлари мавжуд. 55 та хонадонларда қарийб 3 гектар майдонни эгаллаган иссиқхоналар ташкил этилган. Маълум қилинишича, ўтган 2023 йилнинг ўзида маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг тавсия ва кўмаги билан 6 та хонадонда иссиқхона ташкил этиш учун 150 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.   

Туман раҳбари маҳалла мутасаддилари ҳамрохлигида Хамидулло Расулов, Абдураззоқ Ғозиев, Мирзохид Мамажонов, Тохира Бозорова, Рустамжон Рахмонов, Махфузахон Юлдашева, Матлубахон Вохидова ва Абдушукур Солиев каби томорқа ер эгаларининг омилкорлик фаолиятини кўздан кечирди. Кўпчиликка ўрнак миришкор томорқачилар очиқ майдон ва иссиқхоналарда, дарахт ва гул кўчатларини, помидор, бодринг, картошка каби турли маҳсулотларни етиштириб, ўзи ва қўшниларини банд қилишни ҳам, яхши даромад олишни ҳам уддалаяпти.

Ҳар бир хонадонлардаги мулоқотларда ернинг умрини беҳуда ўтказмаслик, намунали томорқачиларнинг тажрибаларини кенг оммалаштириш ҳақида сўз борди. 

Бу соҳада йиғин масъуллари, айниқса маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг фаол ва ташаббускорлиги катта аҳамият касб этиши яна бир бор уқтириб ўтилди. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига аниқланган камчиликларни бартараф этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, йўналиш бўйича мақсадли кредитларни ҳудуд аҳлига етарли миқдорда ва муаммосиз ажратилишида ҳар томонлама кўмаклашиш вазифаси топширилди.