Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Матбуот анжумани: “Ўрик гуллаганда” фестивалининг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида ОАВ вакилларига маълумот берилди
2024-03-29 09:01:43 376
Ўзбекистон туманидаги Ўқчи қишлоғида илк бор “Ўрик гуллаганда” ёшлар ижодиёт фестивали бўлиб ўтди. Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ташкилланган тадбирда вилоятимизнинг турли ҳудудларидан аҳолининг барча қатлам вакиллари, ижодкорлар, ҳунармандлар, ёшлар ва хорижлик меҳмонлар иштирок этди.
Фестивал доирасида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирокида матбуот анжумани ташкилланиб, туман раҳбари ОАВ вакиллари ва блогерларнинг мазкур фестивалнинг мақсади ва ундан келиб чиқадиган вазифалар ҳақидаги саволларига жавоб берди.
Шунингдек, фестивал доирасида туман ҳокимлиги ва Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди. Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва Ўзбекистон-Корея Халқаро университети ректори Парк Жун Хо томонидан имзоланган ана шу меморандум мазмун-моҳияти ҳақида ҳам журналистларга маълумот берилди.