Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Кредитларга кафил бўлишдан олдин оқибатлари билан танишиб чиқинг!
2024-03-28 23:56:24 465
Кафил ким?
Кафил – бу кафиллик шартномаси бўйича бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олувчи шахс (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддаси).
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида кредит қарздорлиги бор фермер хўжалигининг икки нафар кафилининг мулклари ҳатланди.
Бугунги кунда тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ажратилган кредит маблағларини ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш, муддати ўтган қарздорликларни бартараф мақсадида Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси, вилоят тижорат банклари ва бошқа мутасадди ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳлар тузилиб, суд қарорлари бўйича қарздорликларни ундириш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг тегишли ижро варақасига асосан қарздор "H.N." фермер хўжалигидан 1 млрд 378 млн миқдорида кредит қарздорлиги ундириш ҳамда ундирувни қўшимча қарздорларнинг гаров мулки сифатида қўйилган мол-мулкларга қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилди.
Фермер хўжалиги раҳбари белгиланган ихтиёрий муддат ичида қарздорликни бартараф этмаганлиги сабабли гаров мулклари бўлган:
1."MERCEDES BENZ SPRINTER" русумли автотранспорт воситаси
2.Қўшимча қарздор Ғ.У.га тегишли Савдо дўкони бино-иншоотлари
3.Қўшимча қарздор Ж.Й.га тегишли дала шийпони бино-иншоотлари тегишли тартибда руйхатга олиниб ҳатланди.
Мажбурий ижро бюро органлари томонидан бу каби амалий тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.
Бегали Хомедов
Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими давлат ижрочиси