Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон тумани ёшларининг Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетида таҳсил олиш имкониятлари кенгаяди
2024-03-28 23:25:07 389
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ва Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.
Бугун туманда бўлиб ўтган “Ўрик гуллаганда” ёшлар ижодиёт фестивали давомида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва Ўзбекистон-Корея Халқаро университети ректори Парк Жун Хо томонидан имзоланган меморандумга кўра, туман ёшларини айни олийгоҳда таълим олишларига кўмаклашиш юзасидан мустаҳкам ҳамкорлик қилиниши белгиланди.
Хусусан, меморандумга кўра олийгоҳ таълим дастурини тумандаги мактаблар ҳамда битирувчилар орасида тарғиботини олиб бориш мақсадида йил давомида келишув асосида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этиб борилади.
Шунингдек, тумандаги умумтаълим мактаблари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш ва олий таълим муассасаларида ўқишини давом эттиришини қўллаб-қувватлаш, маслахат ва кўмак бериш юзасидан Ўзбекистон-Корея Халқаро университетининг 3+1 дастури тарғиботи амалга оширилади. Мактаб битирувчилари орасида CEFR, IELTS, TOEFL ва TOPIK II бўйича сертификатга эга, корейс хамда инглиз тилига қизиқиши бор, маълум даража ва кўникмага эга бўлган ёшларни таҳсил олишларига шарт-шароитлар яратилади.
Ўзаро ҳамкорлик асосида мактабларда режа асосида корейс профессорлар иштирокида семинар-тренинглар, корейс тили ва маданиятини тарғиб қилишга қаратилган, ўқувчи-ёшларни қизиқтирадиган интерактив ва креатив дарсликлар ташкил этиб борилади.
Меморандумга мувофиқ, Ўзбекистон туманидаги мактаблардан 2024/2025-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга топшириб, белгиланган квоталарга тўпланиши зарур бўлган балларни тўплай олмаган, лекин ўқиш истагида бўлган ёшларни режа асосида август-сентябр ойлари давомида ҳам айни университетга қабул қилиш учун йўналтирилади.