Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Рамазон-эзгулик, шукроналик ва барокат ойидир

×

 2024-03-25 23:26:15    450

PDF yuklash
Chop etish


Муборак Рамазон ойи маънавий-руҳий ҳаётимизда, жамиятимиздаги ўзаро аҳиллик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Халқимиз азал-азалдан ушбу муборак кунларда ўзгаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатган, беморлар ҳолидан хабар олган, кўмакка муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган. 

Давлатимиз раҳбарининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Ўзбекистон туманида ҳам ушбу фазилатли ойда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар, қабристонларни ободонлаштиришга қаратилган эзгу амаллар янада кенг қулоч ёйган.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкилланган бугунги ифторлик тадбирида ҳам ана шу эзгу фазилатлар яна бир бор ўз ифодасини топди.

Ифторлик маросимида маҳалла фуқаролар йиғинларидан келган нуроний отахон ва онахонлар, эҳтиёжманд оилалар вакиллари, маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимларидан иборат жами 400 нафардан зиёд рўзадорлар жам бўлди. 

Тадбирда иштирок этган туман сектор раҳбарлари йиғилганларни мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни улуғловчи ушбу фазилатли ой билан муборакбод этиб, бугунги фазилатли кунларда амалга оширилаётган хайрли ишларга тўхталинди.

Тўкин дастурхон атрофида муборак ойда инсонийлик туйғулари бўлмиш меҳр-муҳаббат, саховат ва оқибат ҳақида сўз юритилди. Нуронийлар юртимиз тинчлиги ва осойишталиги учун шукроналик билдириб, халқимизга фаровонлик тилаб дуога қўл очди.