Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Очиқ мулоқот: Ердан унумли фойдаланиш - фаровон ҳаётнинг мустаҳкам пойдевори
2024-03-25 23:12:22 432
Ўзбекистон тумани Нурсух маҳалласидаги “Камолиддин ота КАФ” фермер хўжалигида деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланиш орқали аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга кўмаклашиш масалаларига бағишланган очиқ мулоқот тарзидаги учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва сектор раҳбарлари, соҳага алоқадор ташкилот ва муассасалар масъуллари, мутахассислар, 1-сектор ҳудудидаги маҳаллалар ҳоким ёрдамчилари, йиғин масъуллари, деҳқончилик қилиш учун узоқ муддатга ижара асосида ер олган фуқаролар ва таъминотчи корхоналар вакиллари иштирок этди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда асосан фуқароларга узоқ муддатга ажратиб берилган ер майдонларидан унумли фойдаланиш, бунда “Бир контур-бир маҳсулот” тамойили асосида кооперация усулида белгиланган вазифаларни жадаллаштириш чоралари муҳокама қилинди.
Ҳудудларда айни усулда самарадорликка эришаётган илғор деҳқонларнинг тажрибалари тингланди. Таъминотчи корхоналар томонидан таклиф этилаётган хизматлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида эшитилди.
Шу кунги семинар давомида кунлар исиб, деҳқончилик ишларини бошлаш мумкин бўлсада, минг афсуски, баъзи ҳудудларда фуқароларга бўлиб берилган ерлар имкониятидан тўлиқ фойдаланилмаётганлиги қатъий танқид қилиниб, шу маҳалла мутасаддиларига қайд этилган камчиликларни зудлик бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Семинар давомида мутасаддиларга деҳқон хўжаликлари ва аҳолини томорқалардан унумли фойдаланишни ташкил этиш, кооперацияларни йўлга қўйиш орқали илғор деҳқон ва тадбиркорларнинг бой тажриба-имкониятларидан кенг фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича барча белгиланган вазифаларни бекаму кўст уддалаш бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.