Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мурувват уйидаги имконияти чекланган аёллар томонидан тайёрланган маҳсулотлар ярмаркасида қарийб етти миллион сўмлик маҳсулотлар сотилди

×

 2024-03-20 23:44:19    359

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида катта тантана қилинган янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми-Наврўзи олам шодиёналари давомида шу ерда яшовчи имконияти чекланган хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар ярмаркаси ҳам бўлиб ўтди.  

Туман ҳокимлиги ва Мурувват уйи раҳбарияти ҳамкорлигида ташкилланган мазкур ижтимоий лойиҳада туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва сектор раҳбарлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, кенг жамоатчилик иштирок этди.

Ногиронлиги бўлган юртдошларимиз томонидан тайёрланган маҳсулотларни сотишда кўмаклашиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда касб-ҳунар эгаллашга рағбатлантириш мақсадида ўтказилган тадбир иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

“Ногиронлиги бўлган кишилар ясаган маҳсулот ёки буюмларда гўзаллик ва қулайликдан ташқари меҳр борлигини ҳам сезасиз. Яқинда, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан муассасада бўлганимизда, бу ерда яшовчилар ўз қўллари билан тайёрлаган маҳсулотлари билан яна бир бор танишиб, бугунги хайрли тадбирни ташкиллашни мақсад қилган эдик. Эзгу анъанани келгусида ҳам мунтазам давом эттирамиз,” деди туман раҳбари ўз сўзида.  

Қайд этилишича, муассасадаги 50 нафардан зиёд аёллар катта қизиқиш ва иштиёқ билан тикувчилик, тўқувчилик, гул ясаш, каштачилик ва расм чизиш билан мунтазам шуғулланишади. Тўқувчилик сир асрорларини пухта ўзлаштиришларида тумандаги “Ишга марҳамат” мономаркази мутахассислари яқиндан кўмакчи бўлишган. 

Инсонийлик ва ўзаро меҳр-оқибат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиб, кўпчиликда катта таассурот қолдирган бугунги ярмаркада таъкидланишича, қарийб 7 миллион сўм қийматдаги маҳсулотлар сотилган.