Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мурувват уйида меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми-Наврўзи олам катта тантана қилинди

×

 2024-03-20 23:36:59    407

PDF yuklash
Chop etish


Бу йил муқаддас Рамазон ойида нишонланаётган ҳамжиҳатлик ва шукроналик айёми-Наврўз байрамининг шукуҳи Ўзбекистон туманида кўтаринкилик билан давом этмоқда.  

Масканларда халқимизнинг азалий қадриятларини мужассам этган туркум тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Янгиланиш ва юксалиш айёми муносабати билан бугун Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида ҳам тантанали байрам тадбири ўтказилди.

Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев, туман бош имом-хатиби Адҳамжон Юлдашев, давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, меҳрга ташна қалбларга шодлик улашилди. 

Тадбирда сўз олганлар ушбу масканда яшовчи 360 нафар имконияти чекланган аёллар ва уларнинг меҳрибон қаровчилари, ходимларни қутлуғ айёмлар-муборак Рамазон ойи ва Наврўзи олим билан самимий қутлаб, барчага мустаҳкам соғлик, кўнгил хотиржамлигини тиладилар.

Қуръон тиловати қилиниб, Яратгандан юртга тинчлик, элимизга омонлик ва фаровонлик, барчага меҳр-оқибат, беморларга шифо сўралди. 

Саховатпеша инсонларнинг эҳсонлари, ташкилотчиларнинг байрам совғалари ўз эгаларига топширилиб, байрамона дастурхон атрофидаги дилдан суҳбатларда барчага яна бир бор самимий эътибор кўрсатилди.  

Куй-қўшиқ ҳамда рақслар билан давом этган байрам тадбири давомида иштирокчиларга янада шодумонлик, илиқ меҳр ва баҳорий кайфият улашилди.