Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Пенсия миқдори ва Пенсия жамғармаси ҳисобида турганлик ҳақидаги маълумотларни олиш тартиби ҳақида биласизми?
2024-03-18 17:06:50 512
Бугунги кунда фуқароларга пенсия олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳамда пенсия миқдори тўғрисида маълумотнома бериш Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали (онлайн) амалга оширилади.
Бунда, фуқаро Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат қилган тақдирда, масъул ходим ариза берувчи номидан тегишли сўровнома шаклини тўлдиради ва фуқаро тўлдирилган сўровномани тўғрилигини текшириб тасдиқлаб беради.
Шундан сўнг, Давлат хизматлари маркази масъул ходими сўровномани Пенсия жамғармасига электрон шаклда юборади. Пенсия жамғармаси сўровномага зудлик билан QR-кодли маълумотномани шакллантириб Давлат хизматлари марказига юборади.
Давлат хизматлари маркази маълумотнома олингандан сўнг 5 дақиқа ичида ариза берувчига маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этади.
Фуқаро ушбу сўровномани ЯИДХП орқали олишни хоҳлаганда барча жараён онлайн амалга оширилади.
Давлат хизматидан фойдаланиш мутлақо бепул амалга оширилади.
- Ушбу хизматдан онлайн фойдаланиш учун бу ерга босинг.
???? 12-71 ???? pfru.uz