Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули Қайқуободда ўтказилди
2024-03-15 22:56:59 413
Маҳаллаларда аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирокидаги навбатдаги сайёр қабул бугун Қайқуобод маҳалласида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси билан биргаликда ташкилланган қабулга ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳам жалб этилди.
Қабул давомида маҳалла аҳли ва тумандошларимиз томонидан билдирилган уй-жой масаласи, ижтимоий нафақалар тайинлаш, коммунал масалалар, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, кадастр, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва банк кредитлари каби масалаларга оид ўттизга яқин мурожаатлари ўрганилди.
Мулоқотлар давомида баъзи мурожаатларга жойида ижобий ечим топилган бўлса, ҳал этилиши муддат талаб этадиган масалалар бўйича масъуллар бириктирилган ҳолда тегишли чоралар белгиланди.