Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 66 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Коррупция-тараққиёт кушандаси

×

 2024-03-15 11:49:22    460

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган коррупция иллати азалдан давлат ва жамият равнақига тўсқинлик қилиб келаётган омиллардан бири ҳисобланади.

Коррупция термини лотинча “corruptio” сўзидан келиб чиққан бўлиб, унинг этимологик маъноси “бузиш, сотиб олиш” деган маънони билдиради.

Коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий–иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конститутциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқи ва эркинларининг поймол бўлишига олиб келади.

Бугун демократик жамиятимизнинг долзарб масалаларидан саналувчи коррупция иллатига қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, уни томори билан йўқ қилиш йўлидаги ишлар изчиллик билан давом эттирилиб, унга қарши ҳаракатларнинг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилмоқда.

Коррупция келтириб чиқараётган оқибатлар жамиятларни ич-ичдан емириб, демократик ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, иқтисодий ривожланишни издан чиқаради, жамият ва давлат учун ўрта хавфли бўлган уюшган жиноятчилик ва терроризмнинг кенг ёйилишига шароит яратиб беради.

Коррупция мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий ҳуқуқий ҳодисадир.  Бу иллат ҳар қандай жамиятнинг сиёсий ва иқтисодий ривожланишига зарар етказади. Жамиятнинг маънавий ахлоқини емиради, қонун устуворлигини кучсизлантиради, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини жиддий тарзда бузилишига олиб келади. Шу билан бирга, уюшган жиноятчилик, терроризм ва инсоният хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа таҳдидларнинг ўсишига ёрдам беради. Унинг домига илинган амалдор шахсий манфаатини давлат манфаатидан устун қўйиши натижасида мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий йўлига ҳамда аҳолининг аксарият қисмига тузатиб бўлмайдиган зарар етказади, чет эллик инвесторларда ҳам ишончсизлик уйғотади ва уларни ҳамкорликдан қайтаради.

Бу иллатга қарши курашни жаҳон талаблари асосида шакллантириш мақсадида 2008 йилда мамлакатимиз БМТнинг "Коррупцияга қарши" конвенциясини ратификация қилди ва шу йили "Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг "Коррупцияга қарши" конвенциясига Ўзбекистон Республикаси қўшилиши тўғрисида"ги Қонун қабул қилинган. Ушбу конвенция талаблари коррупцияга оид миллий қонунчиликни яна бир бор таҳлил этиш, зарурий ҳуқуқий меъёрларни қабул қилиш ва шу орқали коррупцияга қарши кураш самарадорлигини оширишни назарда тутади.

Олий Мажлис томонидан 2011 йилда Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи тўғрисидаги битимни ратификация қилганлигини кўрсатиб ўтиш лозим.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунининг қабул қилиниши, шунингдек Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг ташкил этилиши ва коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурининг қабул қилинганлиги юртимизда коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларинг олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5729-сонли фармони бу борада изчил саъйи ҳаракатларнинг мантиқий даъвоми бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад юртимизда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада ошириш, энг юқори даражадаги қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яратиш ва мустаҳкамлашга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонига мувофиқ 2020 йил 29 июнда ташкил этилган.

Афсуски, юртимизда бу борада етарлича норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишига қарамасдан коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда.

Коррупция ва порахўрлик жамият барқарорлигининг муҳим асоси бўлган адолатнинг йўқолишига олиб келади.

Биргина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг кучи билан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда ижобий натижаларга эришиш қийин. Шунинг учун кенг жамоатчиликнинг коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш лозим.

У.Хўжақулов

Фарғона вилоят суди судьяси