Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманилик ота фарзанди вояга етгунга қадар бўлган алимент пулини олдиндан тўлаб берди
2024-03-14 11:30:00 563
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор М.А. дан ундирувчи Н.М. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Қарздор ота М.А. фарзандининг моддий таъминоти борасидаги мажбуриятини тўғри англаган ҳолда унинг 18 ёшгача бўлган алимент пулларини собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда олдиндан тўлаб беришини айтиб, Мажбурий ижро бюросининг Ўзбекистон туман бўлимига мурожаат қилади.
Бюронинг давлат ижрочиси томонидан ҳисоблаб берилган 100 миллион сўм миқдоридаги алимент пулларини собиқ турмуш ўртоғи тўлиқ олгандан сўнг, ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ижро ҳужжати тамомланди.
МИБ Ўзбекистон тумани бўлими