Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманилик ўғлонлар ҳарбий хизматга йўл олди
2024-03-12 20:36:14 526
Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 12 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йилнинг март-апрель ойларида ёшларнинг муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши белгилаб қўйилган.
Бугун Ўзбекистон тумани Мудофаа ишлари бўлими йиғин пунктида бир гуруҳ мард ўғлонлар Ватан олдидаги шарафли бурчларини адо этиш мақсадида муддатли ҳарбий хизматга кузатилди. Кузатиш маросимида туман ҳокимлиги, Мудофаа ишлари бўлими, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, бўлажак аскарлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар мамлакатимиз Қуролли Кучлари салоҳиятини ошириш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, йигитларнинг ҳарбий хизматни ўташлари учун зарур барча шароитлар яратилганлиги ҳақида тўхталиб, Ватан ҳимоячиси бўлиш юксак шарафга айлангани алоҳида таъкидланди. Ёшларга Ватан олдидаги йигитлик бурчини шараф билан ўташига омад тилаб, Амир Темур, Бобур, Жалолиддин Мангуберди каби буюк аждодларимиз жасоратига содиқ бўлишига катта ишонч билдирди.
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшларни Қуролли Кучлар сафига кузатишга бағишланган тадбирлар туманда босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Хусусан, бир муддат аввал, март ойининг дастлабки кунларида ҳам бир гуруҳ ана шундай эр йигитлар ҳарбий хизматни ўташ учун Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари сафларига кузатиб қўйилган эди.