Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сўровнома натижаларига кўра Ўзбекистон тумани вилоятда маънавий-маърифий соҳада энг яхши фаолият олиб бораётган ҳудуд деб топилди
2024-03-11 21:40:24 590
Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ҳамкорлигида “Фарғона вилоятида маънавий-маърифий соҳада энг яхши фаолият олиб бораётган ҳудуд (туман ёки шаҳар)” танлови ўтказилди.
Онлайн овоз бериш орқали ўтказилган танлов натижаларига кўра Ўзбекистон тумани ушбу эътирофга сазовор бўлди.
Бугун туманга ташриф буюрган Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими мутасаддилари туман раҳбарлари ва соҳа масъуллари билан учрашиб, ана шу эътироф билан самимий муборак этишди.
Мутасаддилар туманда маънавият ва маърифат соҳасининг янада ривожи йўлида келгусида ҳам амалга ошириладиган долзарб вазифаларни муҳокама қилиб, туркум чоралар белгилаб олинди.