Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Сулаймон” маҳалла фуқаролар йиғинида 2 та янги трансформатор ва 245 та янги темир-бетон таянчлари ўрнатилди
2024-03-11 16:30:16 488
Ўзбекистон туманида аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган манзилли тадбирлар олиб борилмоқда.
Хусусан, “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури асосида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган “Сулаймон” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам шу кунгача жами 245 дона темир-бетон таянчлари ва 160 кВа қувватли 2 та янги трансформатор ўрнатилди.
Туман энергетиклари лойиҳа доирасида ҳудудда 1000 метр 6 кВли ва 3 минг 300 метр замонавий СИП кабелли, жами 4,3 км ҳаво тармоқларини тортиб улгуришди.
Айни кунларда ушбу ҳаво тармоқларидан аҳоли хонадонлари (ҳисоблагичлар)га тармоқ тортиш ишларига киришилди.