Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида боғдорчиликни янада ривожлантириш ҳамда боғ қатор ораларидан унумли фойдаланиш бўйича семинар ташкил этилди
2024-03-09 20:28:42 547
Бугун Ўзбекистон туманида боғдорчиликни янада ривожлантириш ҳамда боғ қатор ораларидан унумли фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида семинар ташкил этилди.
Мазкур тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, Бағдод, Бешариқ, Бувайда, Данғара, Риштон, Учкўприк, Фурқат ва Ўзбекистон туманлари 4 та сектор раҳбарлари ҳамда соҳага масъул мутасаддилар иштирок этдилар.
Шу куни тумандаги боғ майдонлари ва қатор ораларидан унумли фойдаланаётган, замонавий томчилатиб суғориш тизимларини жорий этишга киришаётган фермер хўжаликлари дала майдонларига бориб кўрилди.
“Олимов Зуфаржон” боғдорчилик фермер хўжалигининг 1 гектар майдонида асосан ўрик ва шафтоли кўчатлари экилган бўлиб, унинг қатор ораларидан ҳам унумли фойдаланиш мақсадида 60 сотих майдонда қулупнай кўчати етиштирилмоқда. Ўтган йилнинг ўзида 55 миллион сўм соф даромад олинди. Бундан ташқари, қулупнай мавсуми келгунча сабзавотлар экилиб, ҳосил ҳам олинади.
“Ўқчи туман мевалари” боғдорчилик фермер хўжалиги жами ер майдони 4 гектар бўлиб, унинг 2 гектарига ҳар йили боғ қатор ораларига картошка экилиб, яхшигина ҳосил йиғиб олинмоқда. Афзаллиги ҳам ердан унумли фойланилмоқда, ҳам қўшимча даромад олиш имкони яратилган.
Ўзлаштирилган адирликларда яратилган янги боғлар, уларнинг самадорлигини янада оширишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан ҳам танишилди.
Вилоят ва туманлар секторлар раҳбарлари ҳамда қишлоқ хўжалигига масъул вакиллар иштирокида ўтказилган учрашувда ҳам боғдорчиликни ривожлантириш ҳамда боғ қатор ораларига иссиқхоналар ташкил қилиш ҳисобига одамларни даромадини ошириш асосий мақсад эканлиги тушунтирилди. Экспортёрларни кўпайтириш, хориж тажрибаларини ўрганиш, ҳар бир ҳудуд раҳбарларига тадбиркорларни топиш, маҳаллаларга қайта ишлаш, сақлаш ва логистика хизматларини олиб кириш бўйича вазифалар қўйилди.
Шунингдек, ҳар бир ҳудуд бугунги амалий семинардан келиб чиқиб, ўз ҳудудида аҳолининг доимий даромад манбаи билан таъминлаш учун тизимли иш ташкил қилиш кераклиги қайд этилди.