Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 114 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ободонлаштириш бошқармасининг барча латофатли аёллари улуғланди

×

 2024-03-07 22:17:56    497

PDF yuklash
Chop etish


8 март Хотин-қизлар куни шодиёнаси муносабати билан Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан аёллар ва қизларни шарафлаб ёзилган навбатдаги байрамона дастурхон атрофида туман Ободонлаштириш бошқармасида фаолият кўрсатаётган латофатли хотин-қизлар жамул-жам бўлди. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва сектор раҳбарлари иштирок этган байрам тантаналарида бошқармада ишловчи 120 нафарга яқин хотин-қизлар улуғланди. 

Тантана қатнашчиларини қутлуғ шодиёна билан самимий қутлаган туман раҳбари бу соҳа вакилларининг сабр-матонати ва фидокорлиги ҳар қанча эҳтиромга муносиблигини билдирди.

“Тонг саҳардан атроф масканларимизни ойнадек тоза қилиб, манзилларни гулзору боғга айлантираётган сиз азиз опа-сингиллар ҳамиша ардоғимиздасиз. Ҳар кунимизда атрофимизда кўзимиз тушадиган жамики гўзалликлар, озодаликлар Сиз мўътабар аёлларнинг фазилатингиз учун. Яқинларингиз ва бизнинг бахтимизга доимо соғ-омон бўлинг”, - деди туман ҳокими.

Латофат соҳибалари туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Санъаткорларнинг чиқишлари, куй-қўшиқлар, рақслар байрам тадбирига янада шукуҳ ва файз бағишлади.