Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 110 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эъзоз учун яралган аёл!

×

 2024-03-06 23:49:05    281

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Роҳат” тантаналар мажмуасида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирок этган маросимда онахонлар ва мунис опа-сингилларга юксак эҳтиром кўрсатилди. 

Тантана қатнашчилари ва уларнинг тимсолида юртимиз аёллари, туманимизнинг барча хотин-қизларини бугунги айём билан самимий қутлаган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев барчага энг эзгу тилакларини изҳор этди.

“Баҳорнинг илк ва гўзал байрами арафасида туманимизнинг дилбар, фидоий ва меҳрибон хотин-қизларига шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, сиз ҳар жабҳада илғор, ташаббускор ҳамда ибратлисиз. Сизларга энг эзгу тилак ва ниятларимиз бахшида бўлсин. Халқимизнинг доимий юксак меҳри ва ардоғида бўлиш ҳаммангизга насиб этсин!”, - дея тилак билдирди туман ҳокими.

Бугун юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш каби устивор йўналишлар давлат сиёсати даражасида эканлиги алоҳида қайд этилди.

Тадбир давомида туман ижтимоий ҳаёти ва турли жабҳаларида фаоллик ҳамда ташаббускорлик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ фаол хотин-қизлар туман ҳокимлигининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, маросимнинг барча иштирокчилари-мўътабар аёлларга чиройли гуллар ва байрам совғалари ҳадя этилди.

Тадбирнинг кўтаринки бадиий қисми ҳам барчага байрамона кайфият улашди. Туманимизнинг хушовоз санъаткорлари томонидан тайёрланган концерт дастурида янграган дилтортар куй ва наволар тадбирга янада завқ бағишлади.