Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Япония таълим тажрибаси асосида ўқувчиларга таҳсил бераётган мактаб учун навбатдаги замонавий жиҳозлар етказиб берилди
2024-02-27 16:48:17 956
Маълумки, вилоятимизда таълим соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва бу борада “Фарғона тажрибаси” ни яратиш бўйича ҳам аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ана шу тадбирлар доирасида Ўзбекистон туманидаги умумтаълим мактабларида ҳам таълим сифатини ошириш, янги инновацион ишланмаларни татбиқ этишга муҳим эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, аввал хабар берилганидек япон таълим тажрибасини оммалаштириш мақсадида, Янги Яйпандаги 69-умумтаълим мактабида синов тариқасида кункунчиқар юрт таълим тажрибаси татбиқ этилган.
Бугун ушбу билим масканида 310 нафардан зиёд ўқувчи ёшлар 30 нафарга яқин устоз-муррабийлардан халқаро тажриба асосида таҳсил ва тарбия олишмоқда.
Мактабда таълим сифатини янада ошириш мақсадида унинг моддий-техник базаси тобора мустаҳкамланмоқда. Хусусан, вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан муассаса учун тақдим этилган навбатдаги замонавий жиҳозлар етказиб берилди.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва сектор раҳбарлари таълим даргоҳида бўлиб, педагоглар билан учрашди ва яна 5 та энг сўнгги русумдаги сенсорли интерактив доскалар ҳамда 5 та замонавий робототехника тўпламларини мактаб ихтиёрига топширди.
Туман раҳбари мактаб педагогик жамоаси билан суҳбатда таълим-тарбия ишларининг бориши, соҳада кутилаётган натижалар ва самарадорлик билан қизиқди. Давлатимиз раҳбари бошчилигида бугун юртимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг аҳамияти ва унинг тумандаги ижро ҳолати ҳақида сўз бориб, мана шундай алоҳида эътиборга муносиб жавоб қайтаришда барча даражадаги масъуллар фаол бўлиши кераклигига тўхталинди.
Қайд этиш жоиз, бевосита туман ҳокимлиги ташаббуси билан бир муддат аввал ҳам айни таълим маскани учун шу каби замонавий жиҳозлар тўплами ва ноутбуклар топширилган эди.