Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бугунги ҳаракат – эртанги барака

×

 2024-02-27 10:44:51    964

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун сектор раҳбарлари билан биргаликда тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари ва қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари билан учрашди. 

“С.Азизов” ММТП ҳудудидаги “Мирзохид Фаррух” фермер хўжалиги дала майдонида бўлиб ўтган учрашувда асосан баҳорги дала ишларига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди. 

Учрашувда хўжаликларда жорий йил ҳосили учун чигит экишга ер майдонларини тайёрлаш, ғалла парвариши, “Ерга-ер қўшиш” тадбирларини амалга ошириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дела четлари ва янги ўзлаштирилган ерларга дарахт кўчатларини экиш, "Дала маданияти"ни шакллантириш каби долзарб вазифалар ижроси муҳокама қилинди. 

Бугун бажариладиган барча агротехник тадбирлар мўл ҳосил олишда катта аҳамиятга эгалигини яна бир бор таъкидлаган туман раҳбари, барча белгиланган агротехник тадбирларни ўз муддатида ва сифатли амалга оширишда мутасаддиларнинг шахсий масъулликларини янада оширишга чақирди.

Айни кунларда хўжаликларда бажарилаётган муҳим вазифалар самарадорлиги юзасидан қишлоқ хўжалиги масъулларининг ахборотлари тингланди.  

Учрашувда фермерларнинг соҳавий таклифлари ҳам эшитилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ вазифалар топширилди.