Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 90 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўз-ўзини банд қилган фуқаро пенсияга чиқиши мумкинми?

×

 2024-02-27 08:36:37    129

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ:

эркаклар – 60 ёшга, аёллар – 55 ёшга тўлганда ва меҳнат стажи камида 7 йил бўлганда тўлиқсиз ёшга доир пенсия тайинланиши белгилаб қўйилган.

Фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4742-сонли Қарорда белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари (340 минг сўм)да ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йиллик иш стажи ҳисобланади.

Демак, фуқаро 7 йил давомида ҳар йили Пенсия жамғармасига ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида ижтимоий солиқ тўловини амалга оширган тақдирда, келгусида пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ҳозирги кунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 621 000 сўмни ташкил этади.

➡️ Пенсия миқдори иш ҳақи ва иш стажига боғлиқ.

Aгар фуқаро ижтимоий солиқни қанча кўп тўласа, пенсия миқдори ҳам шунча юқори бўлади.

Ушбу турдаги ижтимоий солиқни тўлаб меҳнат стажига эга бўлмоқчи бўлган фуқаролар қаерга мурожаат қилишлари керак?