Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 164 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ҳарбий ватанпарварлик тадбирлари давом этмоқда

×

 2024-02-23 18:06:52    607

PDF yuklash
Chop etish


Ёшлар ўртасида ватанпарварлик руҳини ошириш, уларнинг қалби ва онгида дахлдорлик туйғуларини кучайтириш, олийжаноб фазилатлар устувор бўлишига эришиш мақсадида Ўзбекистон туманида кенг миқёсдаги ҳарбий ватанпарварлик тадбирлари бўлиб ўтмоқда. 

Фарғона ҳарбий прокуратураси, туман ҳокимлиги, мудофаа ишлари бўлими, миллий гвардия, ҳарбий қисмлар ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан шу кунларда туманнинг чегара олди ҳудудларидаги маҳалла ва таълим масканларида ташкилланаётган бундай тадбирларга ёшларнинг кенг қатлами қамраб олинмоқда. 

Бугун Шакаробод маҳалласидаги 10-мактабда бўлиб ўтган тадбирда 28, 35-мактаблар ўқувчилари, маҳалла ёшлари ҳам фаол иштирок этдилар. 

Тадбирда сўз олганлар сўнгги йилларда юртимизда, хусусан, миллий армиямизда амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар ҳақида гапиришди. 

Кўргазмали чиқишлар, ҳарбий қурол-аслаҳа ва техникалар намойиши барчага манзур бўлиб, бевосита тадбир иштирокчилари бўлган ёшлар спорт мусобақаларида ҳам иштирок этдилар. 

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий армиямизга ишонч туйғусини янада юксалтириш мақсадида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари жойларда давом этмоқда.