Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сифатли таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш йўлидаги вазифалар ижросига бағишланган навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди
2024-02-21 21:30:54 743
Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида туманда таълим-тарбия ишлари самарадорлигини ошириш, соҳадаги ислоҳотларни ҳудуддаги ижроси ҳолати юзасидан навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Таҳлилий-танқидий руҳдаги муҳокама йиғилишида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман секторлари раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, мактабгача ва мактаб таълим бўлими мутасаддилари, умумтаълим мактаблари директорлари, уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича хамда ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, касб-ҳунар мактаблари директорлари ҳамда “Фахрийлар кенгаш” аъзолари-ҳокимнинг таълим масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирок этди.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан юртимизда таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида туманда ҳам кўплаб салмоқли ижобий натижаларга эришилаётган бўлсада, тизимли муаммолар ҳам йўқ эмаслигини қайд этиб ўтди.
Йиғилиш давомида таълим муассасаларидаги ютуқлар билан биргаликда ана шу мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш ва таълим сифатини ошириш масалалари батафсил муҳокама қилиниб, соҳа олдида турган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилишда туман прокурори Обиджон Собировнинг 2023 йил давомида ҳамда жорий йил бошидан шу кунгача туманда вояга етмаганлар қонунчилиги ижроси, мактаблардаги ўқувчилар давомати, таълим муассасаларида бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши, давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ прокуратура идораси томонидан ўтказилган назорат тадбирлари натижалари ҳамда кўрилган қонуний чоралар тўғрисидаги ахбороти тингланди.
Навбатида, ўтган давр мобайнида мактабгача ва мактаб таълим бўлими “Фахрийлар кенгаши” аъзолари томонидан мактабларда олиб борилган навбатдаги ўрганиш натижалари эшитилиб, кенг таҳлил қилинди.
Бугунги йиғилишда ҳам бой тажрибага эга фахрий устозларнинг соҳа ривожи йўлидаги аниқ ва муҳим тавсиялари эшитилди.
Ўз фаолиятида камчиликларга йўл қўйган ва лавозим мажбуриятларини етарли даражада бажармаган мутасаддиларга тегишли чоралар қўлланилиши қайд этилди.
Аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш, таълим соҳасида қабул қилинган қарорлар, Давлатимиз раҳбари томонидан соҳа ривожи юзасидан берилган топшириқ ва кўрсатмалар ижросини юқори даражада таъминлаш борасида барча даражадаги мутасаддиларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.