Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 123 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик ёш мутахассис Германияда немис устозининг ишини давом эттириш ниятида

×

 2024-02-19 10:04:28    424

PDF yuklash
Chop etish


Германиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасини ёритишга ихтисослашган "Bauernzeitung" газетасида  ушбу мамлакатдаги сут етиштириш фермаларидан бирида ишлаётган ҳамюртимиз, Ўзбекистон туманилик Ойбек Тешабоев ҳақида мақола чоп этилди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги мухбири хабар бермоқда.
 
Муаллифнинг қайд этишича, Бухҳольц шаҳарчасида жойлашган "Agrafrisch Fürstenwalder Agrarproduktion Buchholz GmbH" фермасида ўзбекистонлик Ойбек Тешабоев ҳам ишлайди. “Уни яқин келажакда катта ўзгаришлар кутмоқда, яъни фермани узоқ йиллар муваффақиятли бошқарган тажрибали озиқ-овқат бўйича технолог Ҳералд Наук яқин кунларда нафақага чиқади”, - дейилади мақолада.

Маълум қилинишича, Германияда мутахассис етишмовчилиги муаммоси мавжуд бир пайтда сут фермасида ёш ўзбек йигитининг немис устозининг ишини давом эттириш ниятида эканлиги айни муддаодир. Немис тадбиркорининг айтишича, бир пайтлар сут заводи ўз маҳсулотларининг бир қисмини мижозларга тўғридан-тўғри сотган. Фермер хўжалигида ҳафтасига салкам ўн тонна сут қайта ишланиб, ошхона, буфет, музқаймоқ ишлаб чиқарувчилар каби мижозларга етказиб берилади.

Нашрда қайд этилганидек, тадбиркордан сут етиштиришдан тортиб, янги маҳсулотларни тарқатишгача бўлган хўжалик иш куни тартиби нафақат махсус билимлар, балки юқори даражадаги ижодий фикрлаш ва катта эътиборни талаб қилади. Одамлар эҳтиёжи учун зарур озиқ-овқат билан ишлаш масъулиятли ва жуда қизиқарли.

“Кекса фермернинг кўп йиллик тажрибаси ва мажбурияти туфайли Бухҳольцдаги сут фермаси нафақат юқори сифатли сут маҳсулотлари манбаи, балки қишлоқ хўжалигидаги инновацион янгиликларга мослашиш намунаси эканлигидан далолат беради", - дея қайд этган босма нашр.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон туманининг Яккатут маҳалласидан бўлган 28 ёшли мутахассис Тошкент давлат аграр университетини тамомлаб, икки йилдан буён агрономлик соҳаси бўйича Германияда фаолиятини давом эттирмоқда.