Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сувни биргаликда қадрлайлик!

×

 2024-02-19 08:16:34    376

PDF yuklash
Chop etish


Халқимизда қадимдан қадр-қиймати паст, нархи арзон буюмга нисбатан “сув текин” деган ибора ишлатиб келинади. Глобал иқлим ўзгаришлари натижасида рўй бераётган сув танқислиги муаммоси сувнинг текин эмаслигини бизга эслатиб қўяётгандек гўё.

Марҳум актёр Эргаш Каримовнинг “Сув - бу оби-ҳаёт, мўл-кўл хосил, миллион-миллион тонна оқ олтин” дея айтган сўзларининг қиймати ортиб бораётгандек.

Оролимиздан деярли айрилганимиз, Айдаркўлдаги сув хажмининг пастлаб бораётгани сувга бўлган муносабатни кескин ўзгартиришни талаб қилмоқда. Ўткан йилнинг 16-17 ноябрь кунлари Президентимизнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида “Сув текин эмас” деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш юзасидан вазифлар белгиланди.

Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган “сув – текин” тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш мақсадида жорий йилнинг 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-5-сонли Қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан сув хўжалиги ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига сув етказиб бериш хизматлари учун тўловларни бекор қилиш, “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаларини ташкил этиш, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Давлат бюджетига тушган тушумнинг қирқ фоизини “Сув етказиб бериш хизматлари” фаолиятини молиялаштириш, уларнинг балансидаги объектларни сақлаш ва техник ҳолатини яхшилаш харажатларига йўналтириш, “Сув етказиб бериш хизматлари” раҳбарлари амалга оширилган ишлар юзасидан бир йилда икки марта халқ депутатлари туман Кенгашларига ҳисобот бериб бориши белгиланди.

Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш, балиқларни етиштириш, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 1 куб метр сув учун 100 сўм этиб белгиланди.

2025 йилдан бошлаб сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилган ҳамда суғориш учун олинган сув ҳажмини сув ўлчаш ускуналари асосида аниқлаган хўжаликларга ҳисобланаётган сув солиғида имтиёзлар берилиши қайд этилди.

Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича шаффоф онлайн кредит ажратиш имконини берувчи “suvkredit.uz” электрон тизими жорий этилди. Ушбу тизимда пудрат ташкилотлари томонидан ҳар бир лойиҳа бўйича камида 2 йиллик кафолат муддати берилиши ҳамда 5 йил давомида сервис хизматлари кўрсатилиши функциялар инобатга олиниши назарда тутилди.

Шунингдек, ушбу платформа орқали 5 йил муддатга, шундан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилиши, кредит таъминотининг 70 фоизи суғурта компанияларининг кредит қайтмаслик хатаридан суғурта полиси, 50 фоизи эса “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ кафиллиги асосида амалга оширилиши, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича лойиҳаларга тижорат банклари томонидан миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 10 фоиздан ошадиган қисмини давлат бюджетидан қоплаб берилиши белгиланди.

Бундан буён, суғориладиган ерларда янги боғлар, узумзорлар ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда енгил типдаги иссиқхоналарни ташкил этишда хулосалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан фақат сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш шарти билан берилиши жорий қилинди.

Сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, белгиланган чора-тадбирлар учун масъул ижрочилар белгиланди.

Эндиги асосий вазифа мазкур қарор ижроси юзасидан бажарилган ишларга томошабин сифатида муносабатда бўлмасдан, бевосида ушбу жараёнда иштирок этиш, сувга инсоф билан муносабатда бўлиш, уни тежаш, шу орқали она табиатни келажак авлодга соф ҳолда етказиш, келгуси авлодларнинг ҳам табиат неъматларидан баҳраманд бўлишини таъминлаш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини хис қилиш лозим.

Элёрбек Хакимов
“InFinBank” АЖ Қўқон филиали 
Юридик бўлим бош юрисконсульти