Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 155 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Охта Тагобдаги сайёр қабулда фуқароларнинг ўттизга яқин мурожаатларига ечим изланди

×

 2024-02-17 14:48:35    500

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг аҳоли мурожаатларини ўрганиш бўйича навбатдаги сайёр қабули бугун “Охта Тагоб” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

Сайёр қабулда маҳалла аҳли билан биргаликда туманнинг бошқа ҳудудларидан ҳам ташриф буюрган фуқароларнинг коммунал соҳа, бандликни таъминлаш, уй-жой таъмири, моддий ёрдам, ижтимоий нафақалар, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, кадастр ва тадбиркорликни ривожлантириш каби ўттизга яқин мурожаатлар ўрганиб чиқилди.

Фуқаролар томонидан кўтарилган мурожаатларнинг баъзиларига шу куни ижобий ечим топилган бўлса, амалга оширилиши учун муддат талаб этадиган масалалар юзасидан эса бириктирилган масъуллар томонидан қабулдан сўнг ўрганишлар ўтказилиши белгиланди.

Қонуний ечимга эга бўлмаган ва низоли масалалар юзасидан соҳа мутасаддилари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди.

Ҳар бир мурожаат ижроси юзасидан муддат ва масъуллар белгиланиб, тегишлича назоратга олинди.