Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Байналмилал жангчи-фахрийлар эътиборда
2024-02-16 18:35:54 575
Ўзбекистон туманида Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмасининг 30 йиллиги ҳамда Афғонистон ҳудудидан ҳарбий қўшинлар чекланган контингентини олиб чиқилганлигининг 35 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, “Ветеран” бирлашмаси туман бўлими аъзолари – Афғонистонда йигитлик бурчини ўтаган ветеран ҳарбийлар иштирок этди.
Фахрийларга эҳтиром кўрсатилган тадбирда сўз олган туман раҳбари мамлакатимизда инсон қадрини улуғлашга қаратилган улуғвор ислоҳотлар самаралари бугунги кунда байналмилалчи жангчиларга кўрсатилаётган эътибор ҳамда улар учун қонунда белгиланган имтиёз ва кафолатлар мисолида яққол ифодасини топаётганлигини таъкидлади.
Афғонистондаги ҳаракатлар чоғида жасорат кўрсатганлар эсланди, ҳалок бўлганлар хотираси ёдга олинди.
Фахрийларнинг бир гуруҳига “Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси 30 йиллиги” юбилей медаллари ҳамда туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир туманимиз санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар билан давом этди.
Маълумки, қўшни Афғонистон ҳудудида тинчликни таъминлаш мақсадида 1979 йил 25 декабрда бошланган ҳарбий ҳаракат, 1989 йил 15 февраль куни Ҳайратон кўприги орқали қўшинларимизнинг олиб чиқиб кетилиши билан якун топганди.
Қайд этилишича, Афғон заминида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун Ўзбекистон туманидан мингдан зиёд аскарлар иштирок этишган. Бугунги кунда улардан 650 нафардан зиёди ўз оилалари бағрида, тинч ва фаровон юртимизда умргузаронлик қилмоқдалар.