Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳаво ҳарорати кескин пасайганда биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш чоралари кўрилади
2024-02-16 10:21:19 602
Ўзгидромет хабарига кўра, 16–18 февраль кунлари мамлакат бўйлаб ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва жойларда ҳарорат кундузи 3–8 даража, кечаси 11–16 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан "Ҳудудгазтаъминот" АЖ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш чоралари кўрилишини маълум қилди.
Компания истеъмолчиларга табиий газни бир маромда етказиб бериш мақсадида Республика бўйича 262 та авария бригадаларини шай ҳолатга келтирган.
"Айни вақтда мамлакатдаги барча АГТКШлар 24 соатлик режимда фаолият юритмоқда, бироқ яқин орада маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда уларнинг иш графигига ўзгартиришлар киритилиши мумкин", дейилади хабарда.