Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳалла “еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ўқув-семинарлар бўлиб ўтмоқда

×

 2024-02-10 12:39:30    563

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларининг ўқув-семинарлари бўлиб ўтмоқда.

Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ва “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан “Маҳалла еттилиги” тизими йўлга қўйилди.  

Мазкур фармон ва қарор мазмун-моҳияти ҳамда уларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш механизмларини ижрочиларга сифатли етказиш мақсадида туманда “маҳалла еттилиги” учун ўқув- семинарлар ташкилланган.

Асосан 2-сектор ҳудудидаги маҳаллалар масъуллари қатнашган бугунги семинар жараёнларида туман прокурори Обиджон Собиров иштирок этди. Туман прокурори томонидан масъулларга маҳаллаларда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ва уларни самарали ташкил этиш чоралари юзасидан зарур тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Ўқув-семинарларда вилоятдаги бошқарма, ташкилот ва муассасалардан жалб қилинган ҳудудий тренерлар томонидан еттилик фаолиятини ташкил қилиш билан боғлиқ масалалар, жумладан, маҳалла раислари фаолияти, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ишлари, оила ва хотин-қизлар, ички ишлар, ижтимоий ҳимоя, солиқ, маънавият ва маърифат, адлия йўналишларидаги мавзулар юзасидан зарур маълумот ва тушунчалар берилмоқда.

Ўқувлар якунида иштирокчилардан тест синовлари олиниб, тингловчиларнинг мавзулар бўйича ўзлаштирганлик даражаси аниқланиши белгиланган.

Белгиланган график асосида ўқув-амалий семинарлари давом этмоқда.