Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 143 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги кенг нишонланди

×

 2024-02-09 18:44:06    494

PDF yuklash
Chop etish


Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон туманида ҳам кенг нишонланди.

Таълим масканлари, жамоаларда шоир ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган маънавий-маърифий ва маданий тадбирларда, адабий кечалар, мушоиралар ҳамда давра суҳбатларида маънавият тарғиботчилари, устоз-мураббийлар ва ижодкор ёшлар фаоллик кўрсатдилар.

Хусусан, туман Ахборот-кутубхона марказида ва Даштчўлпон маҳалласидаги 13-мактабда бўлиб ўтган тадбирларда иштирокчиларга Алишер Навоийнинг бой мероси, асарлари, уларда ифода этилган мавзулар кўлами ҳақида кенг маълумотлар берилиб, мутафаккир хотираси ёд этилди ва буюк бобокалонимизга алоҳида эҳтиром кўрсатилди.

Яйпандаги 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкилланган маънавий-маърифий ва маданий тадбирда эса Навоий ҳазратлари нафақат туркий халқлар, балки бутун башарият маънавий меросига улкан ҳисса қўшган, туркий тил ва адабиётининг инсониятнинг асрлар давомида яратилган хазинаси ичра беназир эканлигини кўрсата олган ижодкор эканлиги яна бир бор эътироф этилди.

Давлат арбоби ва сўз мулкининг султони ғазалларидан намуналар, шеърлар ўқилиб, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Барча тадбирларда Навоий илмий-маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида тўхталиниб, уни ўқиб-ўрганиш, чуқур таҳлил ва хулоса қилиш муҳим эканлиги, айниқса ёш авлод- ўғил-қизлар аждодларга муносиб ворислар бўлиб камол топиши кераклиги таъкидланди.