Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан аҳолига кўрсатилаётган қулайликлар

×

 2024-02-09 17:21:50    659

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида имконияти чекланган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Тумандаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган ҳамюртларимизга ижтимоий манзилли хизмат кўрсатишда яқиндан кўмакчи бўлмоқда.

Бугунги кунда “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида рўйхатга олинган 148 нафар ўзгалар парваришига муҳтож кексаларимиз, ногиронлиги бўлган шахслар марказ томонидан кўрсатилаётган ижтимоий манзилли хизматларни олмоқдалар.

Жумладан, “Яйпан гузар” маҳалласи Навбахор кўчасида истиқомат қилувчи, ногиронлиги бўлган Коснтантин Соловёв Ивановични яшаш ҳолати ўрганилиб, уни ёлғиз кекса реестрига киритилди. Уйида парваришлаш ишларини амалга ошириш учун бир нафар ижтимоий ҳодим ассистенти бириктирилди ва туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармасидан озиқ-овқат маҳсулотлари олиш учун ойлик компенсация ажратиб берилди. Шу орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёлғиз кексани қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, марказ ташаббуси билан “Катта қайнар” маҳалласи Маданият кўчаси яшовчи Турғунбой Тиллаевга ҳам ногиронлик гуруҳини тайинлаш чоралари кўрилди. Шу кунга қадар кекса отахон жигар касаллиги билан оғриб келган. Гуруҳ ногиронлиги тайинланиш бўйича бир неча бор қилган мурожаатлари баъзи сабабларга кўра эътиборсиз қолган. “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази кўмаги билан кўп тармоқли марказий поликлиника шифокорлари томонидан мазкур фуқаронинг касаллик тарихи тўлиқ ўрганилиб, тиббий ижтимоий экперт комиссиясидан 2-гуруҳ ногиронлиги белгиланди. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасида эса гуруҳ ногиронлиги нафақасига чиқарилиб, икки ойлик нафақаси тўлаб берилди.