Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 138 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ободликни таъминлашга хизмат қилувчи муассасаларнинг моддий-техник базаси такомиллашмоқда

×

 2024-02-08 17:01:32    440

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани масканларида тозалик ва ободлик, шунингдек бунёдкорлик ишлари самардорлигини янада ошириш мақсадида ушбу йўналишларда хизмат кўрсатадиган ташкилотлар моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда тумандаги “Қўқон махсустранс сервис” МЧЖ корхонасига ҳар бирининг сиғими 12 м3 бўлган 3 та янги махсус чиқинди ташиш техникалари келтирилди. Бу билан эса корхона балансидаги жами махсус транспорт воситаларининг сони 20 тадан ошди.

Шунингдек, айни кунларда туман ободонлаштириш бошқармаси учун ҳам янги экскаватор ва юк ташувчи транспорт харид қилиниб, ушбу ташкилотдаги махсус техникаларнинг сони ҳам 10 тага етказилди. 

Замонавий ва янги русумдаги техникалар туман манзилларидаги ободлик ишларига жалб қилинган. 

Таъкидланишича, келгусида ҳам айни ташкилотларга шу каби яна янги махсус транспорт воситаларини келтириш кўзда тутилган.