Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Оғир ҳудуд тоифасидаги 3 та маҳаллага 8 та янги трансформатор ва 800 дан зиёд янги таянч устунлари ўрнатилди

×

 2024-01-26 14:16:04    738

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Бун соҳадаги белгиланган вазифаларни адо этишда тумандаги иқтисодий-ижтимоий аҳволи оғир ҳудуд дея таснифланган маҳаллалардаги аҳволни яхшилашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Хусусан ана шундай таснифланган ҳудудлардан “Жонобод”, “Туюл” ва “Бузуқўрғон” маҳаллаларида сўнгги даврларда электр энергияси таъминотини яхшилаш борасида салмоқли ишлар бажарилди. 

Туман электр таъминоти корхонасига кўра, шу мақсадда “Жонобод” маҳалласида қуввати 160 ва 250 кВА бўлган 2 дона янги трансформатор ҳамда 250 тадан зиёд янги темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, 5 км дан зиёд ҳаво тармоқлари тортилди. “Туюл” маҳалласида эса 160, 250 ва 400 кВА қувватларга эга бўлган 3 дона янги трансформатор ҳамда 190 та таянч устунлари ўрнатилиб, 5 минг метрга яқин электр тармоғи тортилди. Ана шундай тадбирлар доирасида “Бузукқўрғон” маҳалласида ҳам 160, 250 ва 400 кВА қувватли 3 та янги трансформатор, 370 тадан ортиқ таянч устунлари ўрнатилиб, 10 км дан зиёд ҳаво тармоқлари тортилди. 

Туман энергетиклари томонидан ушбу маҳаллаларда ва туманнинг бошқа ҳудудларида электр энергия таъминоти сифатини яхшилаш юзасидан амалий жараёнлар давом этмоқда. 

Натижада эса, оғир тоифадаги маҳаллалар ушбу таснифдан чиқарилиб, тумандошларимизнинг узоқ йиллик муаммоларига барҳам берилмоқда ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга эришилмоқда.