Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 141 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла”: “Сулаймон” маҳалласида бунёдкорлик ишлари жадал давом этмоқда

×

 2024-01-25 21:20:06    777

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Сулаймон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида ташкилланган кенг кўламли ободлик ишлари жадал давом этмоқда.

Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш мақсадида ҳудуддаги 13 та кўча ва улардаги 600 дан зиёд хонадонлар, савдо ҳамда ижтимоий соҳа объектлари ободонлаштирилмоқда.

Бунёдкорлик тадбирлари доирасида тасдиқланган “Йўл харитаси” бўйича айни кунларда маҳалладаги 1 минг 200 метр масофадаги тупроқли йўлга шағал тўшалди. Ҳудудда электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича янги таянч устунларини келтириш ҳамда белгиланган манзилларга ўрнатиш ишлари бошланди. Йўлсозлар томонидан “Ўзбекистон” кўчаси бўйлаб йўл четларида янги бетон тўсиқ (бордюр)лар ўрнатилмоқда.

Шунингдек, газ таъминотини яхшилаш бўйича 1,2 км газ қувурлари ва таянч устунлари тартибга келтирилиб, 400 метр қувурларни бўёқлаш ишлари бажарилди. 120 метр газ қувури ҳамда 1 дона ўрта босимли газ тақсимлаш қурилмаси демонтаж қилинди. Маҳалладаги мавжуд сув минораси атрофини ҳам тегишлича тартибга келтириш ишлари бажарилмоқда. 

Маҳалладаги мавжуд бўш турган майдонларда ва қаровсиз бино-иншоатлар ўрнида “Оталар чойхонаси”, “Маҳалла гузари” ва болалар ўйингоҳи каби кўркам ва замонавий объектларни бунёд этишга киришилган. 

Ҳудудда туман ҳокимлиги, 2-сектор ишчи гуруҳи, соҳавий ташкилотлар вакиллари, маҳалладаги “бешлик”дан иборат ишчи гуруҳи хонадонма-хонадон юриб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш ишларини амалга оширилмоқда. Бунда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг яшаш хонадонларини ҳомийлик ва ҳашар йўли билан таъмирлаб беришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маҳалла аҳли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида, мунтазам равишда тиббий кўриклар ўтказиш йўлга қўйилди.

Маҳаллани ҳар томонлама кўркам ва обод масканга айлантириш борасидаги белгиланган вазифалар туман ҳокими ва 2-сектор раҳбари, туман прокурори томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, бажарилаётган ишлар самарадорлигини ошириш кунлик штаб йиғилишларида мувофиқлаштириб борилмоқда.