Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Имконияти чекланган ҳамюртларимизга ногиронлик аравачалари топширилди
2024-01-23 23:33:38 452
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ҳамда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож, ногиронлиги бўлган ҳамюртларимизни хар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий кўмак беришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Шу мақсадда бугун ҳам Республика ишчи гуруҳи аъзолари, сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар ана шундай бир гуруҳ тумандошларимиз ҳолидан хабар олди.
“Пасткиқўриқ” маҳалласида яшовчи, бундан 7 йил аввал дардга чалинган 60 ёшли Одинахон Номирова ва унинг яна бир маҳалладоши, 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган Жўрахон Тўлабоевалар хонадонларига йўқловлар ташкилланди.
Бемор тумандошларимиз билан суҳбатларда уларга мустаҳкам соғлиқ, кўнгил хотиржамлиги ва хонадонларига фаровонлик тиланиб, мурожаатларига асосан электр юритмали кресло-аравачалар етказиб берилди.
Жисмоний имконияти чекланган юртдошларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли тадбирлар туманда давом этмоқда.