Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 159 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Аҳоли бандлигини таъминлаш, саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда ёшлар маънавиятини юксалтиришга қаратилган туркум тадбир ташкилланди

×

 2024-01-23 23:30:08    370

PDF yuklash
Chop etish


Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан бугун туман аҳолиси бандлигини таъминлаш, саломатлигини муҳофаза қилиш ва ёшлар маънавиятини юксалтиришга хизмат қилувчи туркум тадбир ўтказилди. 

Яйпан шаҳри марказида жойлашган “Нуронийлар маскани” олдидаги майдонда ташкилланган мазкур тадбирларда туман жамоатчилиги билан биргаликда Республика ишчи гуруҳи аъзолари ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этди. 

Шу куни бўлиб ўтган меҳнат ярмаркасида давлат ва хусусий ташкилотлар томонидан таклиф этилган бўш иш ўринлари бўйича 16 нафар тумандошларимизга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилиб, 6 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга қайта ўқитиш курсларига йўналтирилди. Пробация ҳисобида турган 17 нафар фуқароларни эса ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлаш чоралари кўрилди. 

Тадбир давомида "Аёллар ва ёшлар дафтарлари" рўйхатидаги ишсиз ва эҳтиёжманд 35 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларга субсидия асосида замонавий тикув машиналари бепул топширилди. 

Туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари жалб этилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикда эса аҳолининг турли қатлами, айниқса кекса нуронийларни саломатлигини муҳофаза қилишга эътибор қаратилди. 

Республика ишчи гуруҳи аъзолари ва тадбир иштирокчилари янгидан фойдаланишга топширилган “Нуронийлар маскани” фаолияти, бу ерда пиру-бадавлат кексалар учун яратилган шароитлар билан ҳам яқиндан танишдилар. 

“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбирлар, китобхонлик маданиятини оширишга бағишланган акциялар, миллий армиямиз билан фахрланиш туйғусини оширишга қаратилган ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари, ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари ҳамда кенг кўламли меҳнат ярмаркаси ва маҳсулотлар кўргазмаси барчада катта таассурот қолдирди.