Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 149 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси жадал ривожланмоқда: Яйпанда яна бир янги савдо маркази иш бошлади

×

 2024-01-22 11:44:40    445

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг барча ҳудуларида қурилиш, бунёдкорлик, аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтириш, хусусан, аҳолига қулайликлар яратиш, савдо хизмати кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Туман маркази, Яйпан шаҳар Бозор Яйпан маҳалласида кўп йиллар давомида бўш турган бинода мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиб, янгидан ташкилланган савдо маркази ана шу йўналишда олиб борилаётган ишларга бир мисол.  

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Хайрулло Алижонов, оқсоқоллар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида савдо маркази очилишига бағишланган тадбирда сўз олганлар томонидан янги савдо маркази аҳолига катта қулайлик яратиш билан бирга, туманда савдо хизмати кўрсатиш сифатини яхшилашга, туман аҳлини турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилиши таъкидланди. 

“Олтин водий сабзавотлари” масъулияти чекланган жамияти томонидан умумий қиймати 5 миллиард сўмдан зиёд лойиҳа доирасида мукаммал таъмирланиб, ишга туширилган савдо марказида қандолатчилик ва ширинликлар, сантехника ва хўжалик жиҳозлари билан савдо қиладиган алоҳида бўлимлар, ўқув марказлари, соғломлаштириш маркази, умумий овқатланиш шахобчаси ва гўзаллик салони ташкил этилди. Савдо мажмуасининг ишга тушиши билан 60 нафарга яқин юртдошларимиз доимий иш ўрнига эга бўлди.  

Янги савдо марказининг очилиш тадбири давомида ташкилланган кўнгилочар дастурлар, хушовоз хонандаларнинг концерт дастури барчага янада кўтаринки кайфият улашди.