Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 143 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги куч, янги ҳаракатга айланаётган маънавият

×

 2024-01-17 15:02:12    833

PDF yuklash
Chop etish


Президентимиз раислигида 2023 йилнинг 22 декабрь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши маънавий ҳаётимизда янги ислоҳотлар даврини бошлаб бериши шубҳасиз. 

Йиғилишда қайд этилган вазифа-топшириқлар ижроси доирасида Ўзбекистон туманида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий, маданий тадбирлар давом этмоқда.

“Каримдевона”, “Даханақақир” ва “Мевазор” маҳаллалари фуқаролари иштирокида ўтказилган туркум тадбирлар давомида ҳам маънавият жамият ҳаётининг негизи, ватанпарварлик эса улуғ фазилат эканлиги ҳақида сўз борди. 

8-мактаб ва 2-сонли касб ҳунар мактаби ўқувчилари томонидан ижро этилган ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар ва бадиий чиқишлар барчага манзур бўлди.