Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 138 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сувни тежаш мақсадида Ўзбекистон туманидаги ирригация тармоқлари бетонлаштирилмоқда

×

 2024-01-16 14:36:12    526

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2023 йилнинг 29 ноябрь куни бўлиб ўтган қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги видеоселектор йиғилишда янги йил Ўзбекистондаги сув хўжалигида “каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил” эълон қилинди.

Қайд этилишича, юртимиздаги қишлоқ хўжалик экин майдонларига борувчи канал ва ариқларнинг катта қисми бетонлаштирилмаган. Шунинг ҳисобига улардан оқиб ўтувчи сувнинг ерга сизиб кетиши натижасида сарфи юқори бўлади. Бетонлаштирилган ариқлар эса сувни икки баробар тежашга хизмат қилади.

Шу мақсадда Ўзбекистон туманида ҳам жорий йилги мавсум олдидан дала четидаги ариқлар ва каналларни кенг миқёсда бетонлаш ишлари олиб борилмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бир қатор хўжаликларда бўлиб, ана шу жараёнларнинг бориши билан яқиндан танишди. Хусусан, “Нурсух Ғафур Ғулом” ММТП ҳудудидаги “Мулла Абдуқодир” ва “Ривож”, “Намуна” ММТПга қарашли “Носиржон Чавандоз” ҳамда “Қахрамон Исақжонович” фермер хўжалиги дала майдонларида бўлган туман раҳбари йўналиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси билан биргаликда, қишки бошқа агротехник тадбирларнинг сифатига эътибор қаратди. 

Деҳқончилик мавсумида экин ерларига “об- ҳаёт”нинг равон ва ортиқча исрофгарчиликсиз етиб боришини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ушбу тадбирларни сифатли ва жадаллик билан давом эттириш юзасидан мутасаддиларга зарурий кўрсатма-топшириқлар берилди.