Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 137 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ўтказилаётган ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўсиб келаётган авлодда Ватанга муҳаббат ҳиссини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда

×

 2024-01-13 10:31:05    383

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизда “Янги Ўзбекистон армияси - мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!” шиори остида “Ватанпарварлик ойлиги” бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон туманида ҳам кенг миқёсда ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда.  

Маҳаллалар, ташкилот ва муассасалар, таълим масканларида ташкилланаётган байрам тадбирларида туман ҳокимлиги, мудофаа ишлари бўйича бўлим мутасаддилари, маънавият тарғиботчилари, аҳоли, ёшлар вакиллари ва ҳарбийларнинг учрашувлари мазмунга бой ўтмоқда. 

Хусусан, Ватанпарварлик ойлиги доирасида тумандаги 11 ва 6-умумтаълим мактаблари, ихтисослаштирилган мактаб-интернати, ахборот кутубхона марказида бўлиб ўтган давра суҳбатлари ва учрашувларда Ватанпарварлик ҳар бир давлат ҳаётининг маънавий асоси ҳисобланаши ва жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш борасида энг муҳим сафарбар этувчи куч сифатида намоён бўлиши ҳақида сўз юритилди. Сана муносабати билан тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган мусобақа эса жажжи қалбларда илдиз ота бошлаган Ватанга бўлган меҳр туйғуси янада ортишига хизмат қилди.  

Масканлардаги тадбирларда ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари ёшларда улкан таассурот қолдирди.

Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари туман бўйлаб давом этмоқда.