Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ташаббусли бюджет”да 2 та лойиҳа ғолиблигини қўлга киритган маҳалланинг 7200 метрдан зиёд ички йўллари асфальтланди
2024-01-11 16:12:14 493
Ўзбекистон туманида ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудудлар инфратузилмаси, ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.
Тумандаги “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли вакилларининг ўзаро бирдамликда кўрсатган навбатдаги ташаббуслари натижасида ҳудуддаги таъмирталаб йўллар равон кўринишга эга бўлди.
Дастурнинг 2023 йилги 2-мавсуми жараёнида ҳам маҳалла аҳлининг фаоллиги туфайли бир эмас, иккита лойиҳа ғолиблигига эришилди. Йиғин ҳудудидаги Пастки ва Тепа Товуш маҳаллалари ички йўлларини таъмирлаш юзасидан илгари сурилган ҳар 2 таклиф учун ҳам энг кўп овозлар тўпланди.
Натижада ҳар икки маҳалладаги жами 7 минг 200 метрдан зиёд ички йўллар асфальтланиб, ҳудудлар кўркам тус олди.
Таъкидлаш жоизки, ўтган 2023 йилда ҳам Давлатимиз раҳбарининг 408-сонли қарори ижроси ҳамда “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида айни маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилган эди.