Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Маҳаллада дув-дув гап” тадбирлари маҳаллаларда кўтаринки кайфиятда давом этмоқда

×

 2024-01-05 17:16:40    795

PDF yuklash
Chop etish


Хабар берилганидек, Маънавият ва маърифат Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида илгари сурилган долзарб вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқларни халқимизга етказиш мақсадида Ўзбекистон тумани маҳаллаларида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбирлар ўтказилмоқда.

Шу мазмундаги бугунги тадбирлар туманнинг “Оқмачит”, “Кичик Оқмачит”, “Қайнарбулоқ”, “Тинчлик” ва “Бўстон” каби маҳаллаларида ташкилланди. 

Туман ҳокимлиги масъуллари, маънавият тарғиботчилари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва ёшлар вакиллари иштирок этган тадбирларда сўз олганлар томонидан бугун мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида инсон қадр-қиммати ва ҳаёти фаровонлиги мужассамлиги таъкидланди. Янгиланиш ва ўзгаришлар амалий мисоллар билан тилга олинди. 

Тадбирлар давомида умидли ёшлар, бадиий жамоаларнинг чиқишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.