Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳалла ходимларининг фаолияти сарҳисоб қилиниб, энг муносиб меҳнатлар эътироф этилди

×

 2023-12-29 22:02:00    938

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманидаги мавжуд 73 та маҳаллалар ва уларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг 2023 йилги фаолияти якунлари ҳамда 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва сектор раҳбарлари иштирок этган учрашувда ҳудудларни ҳар томонлама обод ва фаровон этиш, маҳаллаларда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш натижадорлиги масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

2024 йилда тизимда самарадорликни янада ошириш бўйича устивор вазифалар белгилаб олинди. 

Ўз маҳалларида ҳар томонлама намунали иш ташкил этиш орқали туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига муносиб ҳисса қўшган, энг яхши натижаларга эришган бир қатор фаол ходимлар туман ҳокимлиги томонидан ташаккурнома, эсдалик совғалари ва юртимиздаги сиҳатгоҳларда даволаниш учун бепул йўлланмалар билан тақдирланди.

Шунингдек, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллада ҳал этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда борасида 2023 йилдаги самарали фаолияти учун Ёшлар ишлари агентлигининг махсус ташаккурномаларига лойиқ деб топилган маҳалладаги ёшлар етакчилари ҳам яна бир бор алоҳида эътироф этилди.