Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Янги йил арафасида Ўзбекистон тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг янгиланган биноси фойдаланишга топширилди
2023-12-29 12:54:40 916
Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар гуруҳлари кўрсатадиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамларнинг янги тизими йўлга қўйилиши белгиланган.
Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг вилоят бошқармаси мутасаддилари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тумандаги ушбу марказнинг биноси фойдаланишга топширилди.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганини эътироф этди.
Мукаммал таъмирланиб, янгиланган ва замонавий жиҳозланган ушбу марказда фуқаролар ҳамда марказ ходимлари учун барча қулайликлар яратилган.
Эндиликда бу бинода ижтимоий хизмат ва ёрдамларнинг 49 тури, жумладан, ногиронликни белгилаш, протез-ортопедия билан таъминлаш, санаторийларга юбориш, психологик ёрдам ва ижтимоий нафақа тайинлаш бўйича хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилади.