Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 222 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

100 ёшдан ошган пиру-бадавлатлар холидан хабар олиниб, байрам билан қутланди

×

 2023-12-29 00:44:50    873

PDF yuklash
Chop etish


Байрам арафасида юртимиз кексалари, ёши улуғлар, эҳтиёжманд ва беморлар ҳолидан хабар олиш яхши анъанага айланган.

Янги йил айёми шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Ўзбекистон туманида ҳам меҳнат фахрийлари, ёрдамга муҳтож кишилар ва якка-ёлғиз кексалар йўқланмоқда. Уларга байрам совғалари топшириляпти.  

Байрам муносабати бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев юз билан юзлашган пиру-бадавлат отахон ва онахонлар ҳолидан хабар олди. 

"Нуроний", “Саховат ва кўмак” каби жамғармалар масъуллари ҳамроҳлигидаги йўқловларда кексалар қалбига шодлик улашилди. Янги йил байрами табриклари, эзгу тилаклар, бир марталик пул мукофоти ва совғалар ўз эгаларига етказилди.

Дуога қўл очган нуронийларимиз эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлиб, юртимиз доимо тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини, инсон қадрини улуғлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар ривожини сўрашди.