Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 132 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сессия ишида Ўзбекистон туманининг 2024 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тасдиқланди

×

 2023-12-27 17:45:14    470

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги етмиш олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, молия, солиқ идоралари раҳбарлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессияга туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев раислик қилди ва олиб борди.

Сессия кун тартибида 6 та масала кўриб чиқилди. Хусусан дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПҚ-39-сонли қарори ижроси доирасида тумандаги оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари билан биргаликда дастурлар ижроси, шу жумладан ажратилган кредитлар самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Хайрулло Алижоновнинг ҳисоботи тингланди.

Навбатдаги масала юзасидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари Шерзодбек Исмоилов ахборот берди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарорининг тумандаги ижроси, хусусан “Аёллар дафтари”га рўйхатига олинган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида бажарилган ишлар тўғрисида туман ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфия Саримсоқованинг ахбороти муҳокама қилинди.  

Кун тартибидаги навбатдаги масала, 2023 йил якуни билан Ўзбекистон тумани маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2023 йилга мўлжалланган лойиҳалар тўғрисида туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Мамадолим Саттаровнинг ахбороти тингланди. 

Таъкидландики, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йил якунида маҳаллий бюджет даромадлари прогноз қилинган 89 млрд 281 млн сўмдан ҳам оширилиб, 91 млрд 200 млн сўмга бажарилиши кутилмоқда. Натижада маҳаллий бюджет даромадларини прогноздан ошириб бажарилиши 1 млрд 920 млн сўмни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. 

2024 йилги маҳаллий бюджет даромадлари прогнози эса 109 млрд 530 млн сўм, бюджет харажатлари 252 млрд 193 млн сўм бўлиши прогноз қилинмоқда.

Сессияда туман молия бўлими бошлиғи томонидан назарда тутилган харажатлар ҳақида йўналишлар ва соҳалар кесимида маълумот берилди.

Шунингдек, сессияда туманда 2024 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлақ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар ҳам кўриб чиқилди. Туман ҳудудидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда баъзи маҳалла фуқаролар йиғинларини қайта номлаш юзасидан туман ҳокими ҳузуридаги топономик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси хулосаларни тасдиқлаш кўриб чиқилди.

Сессия якунида кўрилган ҳар бир масала юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.