Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 150 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бемор болажонларга байрам қувончи улашилди

×

 2023-12-26 15:45:53    452

PDF yuklash
Chop etish


Янги йил-янги умидлар, янги орзулар байрамидир. Айниқса, жажжи болажонлар ушбу байрамни интиқиб кутади. 

Беғубор қалбларга қувонч, хуш кайфият ва умид учқунини улашиш мақсадида бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман прокурори Обиджон Собиров билан биргаликда туман марказий шифохонасининг болалар бўлимида даволанаётган болажонлар холидан хабар олди ва уларни Янги йил байрами билан табриклади.

Келажагимиз эгалари, уларнинг ота-оналари ва шифокорлар билан суҳбатлашилди. Барчага энг эзгу ва самимий байрам тилаклари билдирилиб, болаларни тез орада шифо топишларига ниятлар қилинди. 

Байрам ташрифи 100 нафарга яқин болажонлар учун бир олам қувонч ҳадя этди. 

Шодиёна арафасида бундай эзгу тадбирлар туман бўйлаб кенг давом этмоқда.